АсосийJamiyat

“UzAuto Motors” АЖ Тошкент Халқаро Вестминстер университет билан ёш кадрларни корхонага жалб этиш масаласини муҳокама қилди

'“UzAuto Motors” АЖ Тошкент Халқаро Вестминстер университет билан ёш кадрларни корхонага жалб этиш масаласини муҳокама қилди'ning rasmi

Айни кунларда “Узавтосаноат” АЖ Ходимлар билан ишлаш бошқармаси ва “UzAuto Motors” АЖ Ходимлар бошқаруви дирекцияси бошчилигида истиқболли кадрлар захирасини шакллантириш, ёш кадрларни корхонага жалб этиш мақсадида Тошкент Халқаро Вестминстер университети билан музокаралар олиб борилмоқда.  

Музокаралар давомида тарафлар томонидан олиб борилаётган фаолият ва истиқболдаги режалар хусусан, салоҳиятли кадрларни “Ўзавтосаноат” АЖ тизим корхоналари, хусусан UzAuto Motorsга қабул қилиш тартиби, билимли ёшларни ишлаб чиқариш соҳага жалб этишга оид амалга оширилаётган ишлар тўғрисида фикр алмашилди. Шунингдек, корхона фаолияти, ишлаб чиқариш қуввати, мавжуд технологиялар ва жараёнлар билан яқиндан таништирилди. Ўз навбатида университет вакиллари томонидан университетда мавжуд таълим йўналишлари, олиб борилаётган илмий изланишлар, талабалар ва изланувчилар учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда мавжуд алмашинув дастурлари ҳақида тўхталиб ўтилди.  

Учрашув якунида муҳокама қилинган мавзулар долзарблиги ва икки тарафга ҳам ҳамкорлик ўрнатишда катта қизиқиш мавжудлиги сабабли “Кадрлар захирасини яратиш” дастури доирасида университет битирувчи талабаларини касбга йўналтириш, ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга келишиб олинди.  

Музокара иштирокчилари ҳамкорлик бўйича тарғибот ташвиқот ишларини фаол олиб боришда режалар ишлаб чиқишди, шу қаторда томонлар ўзаро миннатдорчилик билдириб музокараларни якунлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар