Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа туман бўлими томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Департамент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Унда фуқаро Х.И. фуқаролар М.А., Б.С. ва А.А.нинг ишончига кириб, уларни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Туркия давлати орқали Америка Қўшма Штатларига ишга юбориш эвазига 46 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Чилонзор туман бўлими ходимлари томонидан ДХХ ва ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ҳ.Р. фуқаро Д.А.га танишлари ёрдамида Корея давлатига бориш учун виза олиб бериш ва ишга юбориши эвазига 1 200 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






