АсосийJamiyat

Тошкентда ҳарбий-спорт тўгараги ўқитувчиси ўқувчини калтаклади

'Тошкентда ҳарбий-спорт тўгараги ўқитувчиси ўқувчини калтаклади'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Мирзо Улуғбек туманидаги 148-сонли умумтаълим мактабида ўқитувчи ўқувчини ургани акс этган видео хабарлар тарқалди.  

Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг маълум қилишича, мактабда жорий йил давомида ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида бепул “Ҳарбий-спорт тўгараги” ташкил этилган. Ижтимоий тармоқда тарқалган тасвирларда акс этган жараёнда ушбу мактабнинг 9-синф  ўқувчиси А.А. томонидан 4-синф ўқувчиси П.Дни урган ҳолати акс эттирилган. Бугунги кунда П.Д.нинг саломатлигига ҳеч қандай зарар етмаган, соғлом.

"Ҳолат бўйича  туман ҳокимлиги, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъуллари томонидан “Ҳарбий-спорт тўгараги” фаолияти тугатилди. Ўқувчиларнинг ўзаро муносабатлари тўғрисида ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан тушунтириш ишлари олиб борилди. Туман вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия хулосасига асосан иш олиб борилиши таъкидлаб ўтилди", дейилади муносабатда.

    Бошқа янгиликлар