АсосийJamiyat

Тошкентда 6-синф ўқувчиси жисмоний тарбия дарсида копток зарбидан вафот этди

'Тошкентда 6-синф ўқувчиси жисмоний тарбия дарсида копток зарбидан вафот этди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқда Юнусобод туманидаги 259-мактабнинг 6-синф ўқувчиси жисмоний тарбия дарси чоғида вафот этганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабат берди. 

Маълум қилинишича, Юнусобод туманидаги 259-сонли умумтаълим мактабида кеча, 6 октябрь куни тахминан соат 11.10 ларда дарс жадвали асосида 6-“Д “ синфида 4-соат жисмоний тарбия дарсида жисмоний тарбия ўқитувчиси M.K. йиллик иш режасига асосан “Футбол амалиёти. Тўп билан ҳаракатланиш” мавзусида дарс ўтаётган вақтида шу синф ўқувчиси, 2011 йил 23 мартда туғилган M.С. нинг кўкрак қафасига копток тегиши натижасида ҳушини йўқотган.

Зудлик билан ўқувчи тумандаги 7-сонли клиник шифохонасига олиб борилган. Шифокорлар томонидан тез тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамай ўқувчи M.С. вафот этган.

Суд тиббий экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, M.С. га юракнинг рефлектор тўхташи. Ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилиги. Бош мия ва ўпка шиши. Юрак гипертрофияси. Юрак туғма нуқсони ташхиси қўйилган.

 

    Бошқа янгиликлар