АсосийJamiyat

Илк бор ўзбекистонлик Осиё от спорти федерацияси вице-президенти бўлди

'Илк бор ўзбекистонлик Осиё от спорти федерацияси вице-президенти бўлди'ning rasmi

Ўзбекистон спорти тарихида илк бор мамлакатимиз вакили Осиё от спорти федерацияси вице-президенти бўлди. 

Xanchjou-2022 XIX ёзги Осиё ўйинларининг от спорти мусобақалари ўтказилган Тогнлу шаҳрида Осиё от спорти федерациясининг навбатдан ташқари Бош ассамблеяси бўлиб ўтди. Унинг кун тартибидан федерация вице-президентларини сайлаш масаласи ҳам ўрин олган эди. Таъкидланишича, ушбу лавозимга номзодлар орасида Хитой, БАА, Жанубий Корея, Ливия ва Эрон вакиллари қатори Ўзбекистондан номзод илгари сурилган.

Овоз бериш натижаларига кўра, Баҳромжон Газиев Осиё от спорти федерацияси вице-президенти лавозимига сайланди.

Шунингдек, Осиё от спорти федерацияси висе-президенти лавозимига Япония, Жанубий Корея ва Ливия вакиллари ҳам тасдиқланишди.

 

    Бошқа янгиликлар