1

Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги зилзила қурбонларининг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди

СИЁСАТ 08.10.2023, 18:25
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги зилзила қурбонларининг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистондаги зилзила юзасидан баёнот эълон қилди.

Вазирлик кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлиши ва кенг кўламли вайронагарчиликларга олиб келган зилзила ҳақидаги хабар Ўзбекистонда чуқур қайғу билан қабул қилинганини билдирган.

"Зилзила қурбонларининг оила аъзоларига самимий ҳамдардлик билдирамиз, афғон халқининг қайғусига шерикмиз ва жабрланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз.

Ўзбекистон томони Афғонистон ва унинг халқи билан бугунги оғир дамларда биргадир", дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1