АсосийIqtisodiyot

75 мингдан зиёд ногиронлиги бўлган шахсларнинг пенсиялари қайта ҳисобланиб, 300 минг сўмгача оширилди

'75 мингдан зиёд ногиронлиги бўлган шахсларнинг пенсиялари қайта ҳисобланиб, 300 минг сўмгача оширилди'ning rasmi

2023 йилда 75 мингдан зиёд ногиронлиги бўлган шахслар пенсиялари қайта ҳисоб-китоб қилиниб 300 минг сўмгача ошган. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.  

Маълум қилинишича, 2023 йил 1 январдан бошлаб I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг пенсия тайинланганидан кейин камида 1 йиллик иш стажи мавжуд бўлган тақдирда иш стажи ва иш ҳакиларини инобатга олган ҳолда ҳар 2 йилда бир маротаба қайта ҳисоблаб чиқилмоқда.

Натижада, 2023 йилда 75 мингдан зиёд ногиронлиги бўлган шахсларнинг пенсиялари қайта ҳисоб-китоб қилиниб ўртача 300 минг сўмгача ошди.

Ушбу тадбирларни амалга ошириш учун 2023 йил 1 январдан эътиборан Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан йилига қўшимча равишда ўртача 275 млрд сўм маблағ ажратилди.

    Бошқа янгиликлар