1

УЕФА Евро-2024 саралашидан ўрин олган Исроил ва Швейцария ўртасидаги ўйинни кечиктирди

СПОРТ 09.10.2023, 11:33
УЕФА Евро-2024 саралашидан ўрин олган Исроил ва Швейцария ўртасидаги ўйинни кечиктирди

УЕФА 2024 йилги Европа чемпионати саралаш босқичидан ўрин олган Исроил ва Швейцария терма жамоалари ўртасидаги ўйинни бошқа муддатга кўчиришга қарор қилди, деб ёзади “ТАСС” ташкилот матбуот хизматига таяниб.

Ўйин 12 октябрь куни Исроилда бўлиб ўтиши керак эди.

УЕФА шунингдек, 21 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги 2025 йилги Европа чемпионати саралаш турнири доирасида режалаштирилган мамлакатдаги ўйинларни қолдирди: Исроил - Эстония (асл сана - 12 октябрь), Исроил - Германия (17 октябрь).

Аввалроқ, УЕФА Исроил мезбонлик қилиши керак бўлган Евро-2024 саралаш ўйинларини кейинга қолдирган эди.

Маълумот учун, 7 октябрь куни Исроил мудофаа кучларининг Ғазо секторида Фаластин томонининг йирик ракета отишларига жавобан ҳарбий амалиёти бошланди. Ғазодан ўққа тутилиши фонида Исроил Мудофаа вазири заҳирадаги аскарларни ҳарбий хизматга чақиришни буюрди, Хамас ҳаракати эса Исроилга қарши ҳарбий операция бошланганини эълон қилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1