АсосийJamiyat

CRIC 21 Самарқандда БМТнинг чўлланишга қарши кураш бўйича конференцияси бўлиб ўтади

'CRIC 21 Самарқандда БМТнинг чўлланишга қарши кураш бўйича конференцияси бўлиб ўтади'ning rasmi

2023 йилнинг 13–17 ноябр кунлари Самарқанд шаҳридаги “Ипак йўли" конгресс-холлда БМТ Конвенцияси (CRIC 21) ижросини кўриб чиқиш қўмитасининг 21-сессияси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Табиат ресурслари вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тадбир доирасида Африка, Осиё, Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси, Шимолий Ўртаер денгизи, Марказий ва Шарқий Европа учун конвенцияни амалга ошириш бўйича иштирокчи давлатлар ўртасида маслаҳатлашувлар ўтказилади.

CRIC 21 давомида томонлар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Чўлланишга қарши кураш тўғрисидаги конвенциясининг (UNCCD) 2018–2030-йилларга мўлжалланган Стратегия асосларининг стратегик мақсадларига мувофиқ амалга оширилишини ва мақсадли тавсиялар бериш мақсадида унинг боришини кўриб чиқадилар. 

Шунингдек, конференцияда ернинг деградациясига бетарафлик (LDN) мақсадларини белгилаш борасида ихтиёрий саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш бўйича аниқ тадбирлар ва стратегия Глобал механизм ва тегишли ҳамкорлар, шу жумладан, LDN жамғармаси кўмагида қай тарзда амалга оширилаётгани ҳақида маълумот берилади.

Бундан ташқари, қурғоқчиликни самарали бошқариш сиёсати ва уни амалга ошириш бўйича ҳукуматлараро ишчи гуруҳи CRIC 21 доирасида ўз тараққиёт ҳисоботини тақдим этади. Шунингдек, 7/COP15 қарорига (I-илова) мувофиқ, 2018–2030-йилларга мўлжалланган UNCCD Стратегик асосини амалга оширишни янада такомиллаштириш бўйича келгусидаги ҳаракатларни белгилаб олиш ва мустақил баҳолашни таъминлаш мақсадида қўшма маслаҳатлашув ўтказилади.

"Томонлар сўровларига мувофиқ сессия Томонлар ва уларнинг ҳамкорлари ўртасида интерактив фикр алмашишга ёрдам беради.

Юқори даражадаги тадбир Ўзбекистон ҳукумати томонидан CRIC 21 ҳомийлигида ташкил этилади" дейилади хабарда.

Конференцияда қатнашиш учун қуйидаги ҳавола орқали онлайн рўйхатдан ўтинг: 
www.unccd.int/cric-21-online-registration

    Бошқа янгиликлар