АсосийJamiyat

28 та давлат идораси бюджетини назорат қилувчи "Масофавий назорат" маркази ташкил этилди

'28 та давлат идораси бюджетини назорат қилувчи "Масофавий назорат" маркази ташкил этилди'ning rasmi

Ҳисоб палатасида "Масофавий назорат" маркази ташкил этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Марказнинг асосий вазифаси этиб, бюджет харажатларининг самарадорлигини ошириш, бюджет қонунчилиги бузилишини проактив тарзда олдини олиш ва қонунбузилишлар профилактикасини кучайтириш белгиланган.

Мазкур масофафий марказни ташкил этишда қатор вазирлик ва идораларнинг аудитлари таклифлари ҳам инобатга олинган. Унда 28 та вазирлик ва давлат идораларининг 115 турдаги маълумотлари шакллантирилди.

Марказ 3 та йўналишда фаолиятини амалга оширади:

— Ички фаолият назорати;

— Давлат ташкилотларининг ички аудит назорат тизими;

— Ташқи ва ички манбаалар, «Масофавий аудит» автоматлаштирилган ахборот тизими.

Марказ киберхавфсизлик талаблари асосида замонавий серверлар, компьютер ва бошқа зарур ускуналар билан жиҳозланган. Ишга туширилишининг дастлабки босқичида жойига чиқиб аудиторларни ҳамда давлат идораларининг вақтини олишга сабабчи бўлган 25 хилдаги назорат тадбирларини бевосита замонавий дастурий комплекслар ёрдамида таҳлил қилиш ва қонунбузилишларни олдини олиш имконини берди.

    Бошқа янгиликлар