Жорий йилнинг 4 октябрь куни 02:00 атрофида Тошкент вилояти Янгийўл туманида Mаtiz такси ҳайдовчиси ўлдирилиб, автомашина ёқиб юборилгани ҳақида хабар берган эдик.
Бош прокуратура матбуот хизмати Darakchi.uz'га маълум қилишича, мазкур жиноятни содир этишда гумонланган шахс ушланди.
У жиноят иши доирасида Жиноят кодексининг 97 ва 267-моддалари билан гумонланувчи тариқасида жалб қилинди.
Ушбу ҳолат содир этилганлигига ўртада бўлган пул қарзи сабаб бўлганлиги аниқланди.
Тергов давом этмоқда.






