Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 4 октябрь куни 02:00 атрофида Тошкент вилояти Янгийўл туманида 24 ёшли Mаtiz такси ҳайдовчиси ўлдирилиб, автомашина ёқиб юборилгани ҳақида видеолар тарқалди.
Ҳолат юзасидан Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов Darakchi.uz'га маълумот берди.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда малакали ходимлардан иборат тезкор-тергов гуруҳи томонидан жиноятни фош этиш чоралари кўрилмоқда.