АсосийЖАМИЯТ

Тошкентнинг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Таъмирлаш ишлари туфайли Тошкент шаҳрининг Бектемир ва Сергели туманларининг айрим ҳудудла...

Таъмирлаш ишлари туфайли Тошкент шаҳрининг Бектемир ва Сергели туманларининг айрим ҳудудларига 10-октябр куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” матбуот хизмати хабар берди.

Хусусан, Бектемир тумани (10:00 дан 18:00 гача) — “Миришкор” ва “Роҳат” маҳаллалари:

  • аҳоли хонадонлари сони – 1500 та;
  • улгуржи истеъмолчилар сони – 24 та.

Сергели тумани (11:00 дан 17:00 гача) — “Фароғатли”, “Хонабодтепа” ва “Суғдиёна” маҳаллалари:

  • аҳоли хонадонлари сони – 434 та;
  • улгуржи истеъмолчилар сони – 6 та.

Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрайди.

    Бошқа янгиликлар