"Silk Avia" авиакомпанияси Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрига парвозларни йўлга қўймоқда. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
"Silk Avia" биринчи минтақавий авиакомпанияси яна бир халқаро йўналиш – Самарқанд – Туркистон – Самарқанд бўйича парвозларни йўлга қўяди.
Биринчи парвоз жорий йилнинг 14-октябрида чартер асосида амалга оширилади. Парвоз вақти 1 соат 20 минут. Чипталар нархи бир томонга 920 минг сўмдан бошланади.






