АсосийJamiyat

Чет эллик сайёҳ "Афросиёб" поездида 15 АҚШ доллари пора эвазига эконом классдан бизнес классга жойини алмаштиргани ҳақида видео эълон қилди (видео)

'Чет эллик сайёҳ "Афросиёб" поездида 15 АҚШ доллари пора эвазига эконом классдан бизнес классга жойини алмаштиргани ҳақида видео эълон қилди (видео)'ning rasmi

“Мазкур ҳолат бўйича поезд бошлиғи лавозимидан олинган”. “Ўзбекистон темир йўллари” хорижлик сайёҳнинг “Афросиёб”да коррупцион йўл билан билет сотиб олганига изоҳ берди

 

Ижтимоий тармойларда тармоқларда “Афросиёб”да 10 долларга сотиб олинган билетини ичкарида яна 15 доллар тўлаб, ўз жойини эконом классдан бизнес классга ўзгартирган сайёҳ видеоси тарқалди.

“Ўзбекистон темир йўллари” ахборот хизмати мазкур видео эски эканини, бундай хатога йўл қўйган масъул ишдан олинганини маълум қилди.

Ушбу ҳодиса 2023 йилнинг 6 июль кунида бўлиб ўтган. 10 июль куни поезд бошлиғи мазкур ҳолат бўйича лавозимидан озод этилган. Вагон кузатувчилари стюардларга бу каби ҳодисалар қайтарилмаслиги бўйича тегишли йўриқномалар билан тушунтириш ишлари олиб борилган. Ҳозирги кунда юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электропоездларининг барчасида ишчи гуруҳ томонидан текширув амалга оширилмоқда. Бу каби ҳолатлар қайтарилмаслиги учун назорат ўрнатилган. Сизлардан эски маълумотларни тарқатмаслигингизни сўраймиз, — дейилади масъуллар изоҳида.

    Бошқа янгиликлар