АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда 2 киши тупроқ босиб қолиши оқибатида вафот этгани тасдиқланди

Аввалроқ, Учтепа тумани “Бешқайрағоч” кўчасида оқова (чиқинди) сувлари учун мўлжалланган ч...

Аввалроқ, Учтепа тумани “Бешқайрағоч” кўчасида оқова (чиқинди) сувлари учун мўлжалланган чуқурлик (котлован) қазиш вақтида ўпирилиш содир бўлиб, 3 нафар фуқаро тупроқ остида қолиб кетганлиги тахмин қилинаётган эди.

Учтепа туман ҳокимининг ўринбосари Азиз Наимовнинг маълум қилишича, ҳақиқатдан ҳам Учтепа тумани “Бешкайроғоч” кўчасида олиб борилаётган коллектор қурилишида (котлован қазиш вақтида) 5 нафар “Шафоат” масъулияти чекланган жамият ходими ишлаётган бўлган.

Аммо,тупроқ кўчиши оқибатида 2 нафар ишчи ходим ҳаётдан кўз юмган, 1 нафар ходим айни дамда касалхонада, қолган 2 нафар ишчининг аҳволи қониқарли баҳоланмоқда.

Маълум бўлишича, ҳозирда туман Ички ишлар бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза этувчи идоралар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар