АсосийЖАМИЯТ

Тошкент давлат техника университети талабалари учун 800 ўринли ётоқхона фойдаланишга топширилди (видео)

Аввал хабар берганимиздек бугун Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан &nbsp...

Аввал хабар берганимиздек бугун Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан  пойтахтимизнинг Талабалар шаҳарчасида Тошкент давлат техника университети талабалари учун 800 ўринга мўлжалланган ётоқхона фойдаланишга топширилиши олдидан пресс тур ташкил этилди.

Маълумотларга қараганда ётоқхонани фойдаланишга топшириш орқали 5202 нафар талаба турар жой билан таъминланади.

Мазкур талабалар турар жойида талабаларнинг овқатланишлари учун ошхона, маънавият хонаси, талабаларнинг ахборот коммуникация технологиялари бўйича билим ва малакаларини оширишлари учун компьютерлар билан жиҳозланган компьютер хонаси, кир ювиш ва ювиниш хоналари мавжуд. 

“Тошкент давлат техника университетига қарашли 13 та талабалар турар жойи биноси мавжуд. Университетда 23000 нафарга яқин талабалар таҳсил олади. Шулардан 13000 дан ортиғи кундузги таълим шаклида ўқиса, 5000 га яқин талаба турар жойга эҳтиёжманд ҳисобланади. Ҳозирги кунда 4402 нафар талаба ётоқхона билан қамраб олинган бўлса, талабаларни турар жой ва ижара хонадонлари билан топишга кўмаклашувчи марказ ёрдамида қолган талабалар университетга яқин ҳудудлардаги ижара хонадонларига жойлаштирилган”, -  дейди Тошкент давлат техника институтининг биринчи проректори Юсуф Абдусоатов.

Бундан ташқари, проректорнинг сўзларига кўра, бугун фойдаланишга топширилган ётоқхонада газ, сув таъминотида муаммолар бўлмайди. 

Ойбек ШУКУРОВ

    Бошқа янгиликлар