АсосийJamiyat

Табиат энди бу мувозанатни сақлай олмайди БМТ Конвенциясини амалга ошириш бўйича қўмита 21-сессиясини ўтказиш тўғрисида битим имзоланди

'Табиат энди бу мувозанатни сақлай олмайди БМТ Конвенциясини амалга ошириш бўйича қўмита 21-сессиясини ўтказиш тўғрисида битим имзоланди'ning rasmi

БМТнинг Чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш конвенсияси ижрочи котиби Ибрахим Тиав ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов Чўлланишга қарши курашиш Конвенциясининг бажарилишини кўриб чиқиш қўмитаси 21-сессиясини (CРИC-21)ни ўтказиш бўйича битим имзолашди.

Маълумот учун, халқаро даражадаги тадбир 13–17-ноябр кунлари ўтказилади. Тадбир давомида ерни барқарор бошқариш, қурғоқчиликка чидамлиликни ошириш, барқарор қишлоқ хўжалигида аёллар етакчилигини қўллаб-қувватлаш ва ернинг деградацияси ҳамда иқлим ўзгариши билан боғлиқ мажбурий миграцияга қарши курашишга доир стратегик мақсадларни амалга ошириш жараёнлари кўриб чиқилади.

 Шунингдек, Конвенцияни имзолаган 196 мамлакат ва Европа Иттифоқи, фуқаролик жамияти, илмий доиралар, донорлар ва халқаро ташкилотлар вакиллари чўлланиш, қурғоқчилик, чанг бўронлари, ерлардан барқарор фойдаланиш, ерларни тиклаш масалаларини муҳокама қилишади.

 

Битим имзолаш маросимида нутқ сўзлаган Экология вазири Азиз Абдуҳакимов чўлланиш, ерларнинг деградацияси, ўрмон ёнғинлари ва бошқа экологик муаммоларга эътибор қаратди.  

“Биз ҳар йили 100 миллион гектар ерларни яйлов, озиқ-овқат ишлаб чиқариш, чорва озуқаси ва табиатдан оладиган бошқа эҳтиёжлар учун йўқотамиз. Табиат энди бу мувозанатни сақлай олмайди. Ушбу конференция соғлом иқтисодиёт, соғлом одамлар ва айни пайтда соғлом экотизимлар ўртасида мувозанатни сақлаш учун келгуси 20-30 йил давомида нималар қилиш кераклигини аниқлаб олишга имконият беради. Экологик муаммоларнинг ечимини топишда, Ўзбекистон муҳим рол ўйнайди", — деди Иброҳим Тиав.

 

 

    Бошқа янгиликлар