АсосийЖАМИЯТ

Тошкент-Марказий вокзали бир ойдан сўнг қайта очилди

2023 йилнинг 15 сентябрдан 15 октябрь санасигача Тўқимачи бекатида модернизация ишлари оли...

2023 йилнинг 15 сентябрдан 15 октябрь санасигача Тўқимачи бекатида модернизация ишлари олиб борилиши муносабати билан Тошкент-Марказий вокзалидан ҳаракатланадиган йўловчи поездлар мазкур муддат ичида Тошкент Жанубий вокзалидан ҳаракатланиши ҳақида хабар берилган эди.

16 октябрь санасидан бошлаб Тошкент-Марказий вокзали ўз фаолиятини аввалги жадвал бўйича бошлайди. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ  хабар бермоқда.

Қайд этилишича, юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб”, тезюрар “Шарқ”, “Насаф”, “Ўзбекистон” поездлари ва “Тошкент — Волгоград — Тошкент” йўналишида ҳаракатланувчи йўловчи поездлар аввалгидек Тошкент-Марказий вокзалидан ҳаракатланади.

“Тошкент-Марказий вокзали ва Тўқимачи бекатидан ҳаракатланаётган шаҳарлараро Хожикент, Гулистон, Ангрен, Хаваст, Бекобод йўналишларидаги поездлар 16 октябрь санасидан бошлаб Тошкент-Жанубий вокзалидан ҳаракатланади”, — дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар