АсосийJamiyat

Қашқадарёдаги кўлдан 57 ёшли эркакнинг жасади топилди

'Қашқадарёдаги кўлдан 57 ёшли эркакнинг жасади топилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёдаги кўлга чўкиб кетган 57 ёшли эркакнинг жасади 5 кундан сўнг топилгани ҳақида хабар тарқалди.

Миришкор тумани ИИБ навбатчилик қисмининг 07.10.2023 йилдаги хабарига кўра, Косон тумани,  “Юқори оброн” МФЙда яшовчи, фуқаро Тошев Зокир Авазович шу куни Миришкор тумани, Помуқ қишлоғида жойлашган “Сечанкўл” суний сув ҳавзасига шериги Сатторов Оғабек Қилич ўғли билан бирга балиқ овлаш учун бориб, эҳтиётсизлиги оқибатида сувга чўкиб кетиб вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан воқеа жойи кўздан кечирилиб, ашёвий далиллар процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Олиб борилётган терговга қадар текширув давомида 10.10.2023 йилда вилоят Фавқулотда вазиятлар бошқармаси тезкор ходимлари томонидан Тошев Зокир Авазовичнинг жасади “Сечанкўл” суний сув ҳавзасидан топилган.

Марҳум Тошев Зокир Авазовичнинг жасади ташқи томондан кўздан кечирилиб, суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

    Бошқа янгиликлар