АсосийJamiyat

Фарғонада хотинини ўлдирган эркак суддан фарзандлари учун қамоққа олмасликни сўради

'Фарғонада хотинини ўлдирган эркак суддан фарзандлари учун қамоққа олмасликни сўради'ning rasmi

Nemolchi.uz таҳририятига маълум бўлишича, Фарғона вилояти Тошлоқ туманида яшовчи Бўтабоев Саиджон октябрь ойи бошида рашк туфайли хотинини бўғиб ўлдирган. Қотилликдан сўнг у жиноят жойидан қочиб кетган, бироқ тез орада тезкор ходимлар томонидан қўлга олинган.

Саиджон 2018 йилда уйлангач, оилавий келишмовчилик сабабли 2020 йилда хотини ота-онасининг уйида яшай бошлайди. Жорий йилнинг сентябрь ойида оиласини сақлаб қолиш мақсадида турмуш ўртоғининг ота-онасини уйида яшашига рози бўлади ва бу аёл учун фожеали тугайди. 1 октябрь куни турмуш ўртоғи бегона эркак билан телефонда гаплашганини эшитиб, рашк оқибатида жанжал кўтариб,  тонг соат 03:00 ларда уни бўғиб, қасддан ўлдириб, ҳодиса жойидан қочиб яширинган, аммо Фарғона вилоят тезкор гуруҳ ходимлари уни бир сутка ичида топади.

Суд мажлисида Саиджон ўз айбига иқрор бўлиб, судьядан икки фарзанди қолганлигини важ қилиб, унга нисбатан қамоққа олиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёт чорасини қўллашни сўради:

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, судья айбланувчини тергов давомида ҳибсга олиш учун тергов изоляторига жойлаштиришга қарор қилди. Бўтабоевга нисбатан қасддан одам ўлдириш (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 97-моддаси 1-қисми) бўйича айблов эълон қилинди. У 15 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар