АсосийJamiyat

Самарқанддаги мактабларнинг бирида мактаб ўқитувчиси ва фарроши директорнинг танишлари томонидан калтаклангани айтилмоқда

'Самарқанддаги мактабларнинг бирида мактаб ўқитувчиси ва фарроши директорнинг танишлари томонидан калтаклангани айтилмоқда'ning rasmi

Самарқанддаги мактабларнинг бирида мактаб ўқитувчиси ва фарроши порталга ёзгани учун директорнинг танишлари томонидан калтаклангани айтилди. 

Ҳолат юзасидан вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, мазкур мурожаат Ургут туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъуллари томонидан ўрганилди. 9 октябр куни 93-мактабда фаррош бўлиб ишловчи С. Г.нинг Президент администрациясига 26 сентябр куни мактаб директори Л.Р. ва хўжалик ишлар бўйича директор ўринбосари Ф.А.нинг хатти-ҳаракатидан норози бўлиб қилган мурожаати педагогик жамоа билан биргаликда ўрганиб чиқиш учун Г.С. мактабга чақиртирилган.

Шунингдек, ушбу аризани ўрганиб чиқиш жараёнида қатнашган ўқитувчилар (мактаб директори ўринбосарлари Ф.Аҳмедов, Н.Тошмуродова, мактаб касаба уюшмаси раиси С.Нишонова, 11-синф раҳбарлари М.Нодирова, М.Хушвақтова, Д.Азимовалар) билан суҳбат жараёнида мактаб фарроши Г.С.ни ҳеч ким урмаганини баён қилишган.

Мактаб директори ҳам ўз тушунтириш хатида юқоридаги мурожаат фаррош томонидан уюштирилган “навбатдаги бўҳтон” дея таъкидлаган.

"Ижтимоий тармоқда эълон қилинган Telegram ёзишмаларида кўрсатилган пластик рақами ҳам директорга тегишли эмаслиги, айни пайтда ушбу ҳолат бўйича мактаб директори ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилганини маълум қилган. Вазият бўйича ҳуқуқий баҳо ваколатли органлар томонидан берилади", дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар