АсосийJamiyat

Қашқадарёда эркак сунъий сув ҳавзасида чўкиб кетиб вафот этди

'Қашқадарёда эркак сунъий сув ҳавзасида чўкиб кетиб вафот этди'ning rasmi

Жорий йилнинг 7 октябрь куни Қашқадарё вилояти Косон тумани, “Юқори оброн” МФЙда яшовчи, фуқаро Т.З. шу куни Миришкор тумани, Помуқ қишлоғида жойлашган “Сечанкўл” сунъий сув ҳавзасига шериги С.О. билан бирга балиқ овлаш учун бориб, эҳтиётсизлиги оқибатида сувга чўкиб кетиб вафот этган. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов darakchi.uz'га хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан воқеа жойи кўздан кечирилиб, ашёвий далиллар процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Олиб борилаётган терговга қадар текширув давомида 2023 йил 10 октябрда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси тезкор ходимлари томонидан Т.З.нинг жасади “Сечанкўл” сунъий сув ҳавзасидан топилган.

Марҳум Т.З.нинг жасади ташқи томондан кўздан кечирилиб, суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

    Бошқа янгиликлар