АсосийJamiyat

"Flynas" авиакомпанияси Жидда ва Наманган ўртасида мунтазам парвозларни йўлга қўйди

'"Flynas" авиакомпанияси Жидда ва Наманган ўртасида мунтазам парвозларни йўлга қўйди'ning rasmi

Жорий йилнинг 16 октябрь куни маҳаллий вақт билан соат 17:50 да Flynas авиакомпанияси борти Жидда-Наманган-Жидда йўналиши бўйича илк парвозни амалга оширади. Бу ҳақда компания Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Наманган халқаро аэропортига қўнди. Анъанага кўра, самолёт карная ва сурнай садолари остида сув аркаси билан кутиб олинди.

Учиш терминалида аэропорт раҳбарияти ва авиакомпания вакиллари Жиддага учаётган илк 166 нафар йўловчини тантанали равишда кузатишди.

Мунтазам рейслар шинам AirbusA320 самолётларида ҳафтасига уч марта душанба, чоршанба ва жума кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.

Flynas — Қирол Холид халқаро аэропортида жойлашган Саудия Арабистони авиакомпанияси. Flynas беш йил кетма-кет "World Travel Awards" ва уч йил кетма-кет "Skytrax" томонидан Яқин Шарқдаги етакчи арзон авиакомпания сифатида тан олинган. 
Жорий йилнинг март ойидан бошлаб компания Жидда-Тошкент-Жидда йўналиши бўйича мунтазам парвозларни амалга оширмоқда.
 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар