АсосийJamiyat

Фарғонада янги BYD'ларни олиб кетаётган МАN юк машинаси ЙТҲга учради (видео)

'Фарғонада янги BYD'ларни олиб кетаётган МАN юк машинаси ЙТҲга учради (видео)'ning rasmi

 Кеча, 17 октябрь куни Олтиариқ тумани ҳудудидан ўтган халқаро автомобиль йўлидаги чорраҳада BYD'ларни олиб кетаётган МАN юк машинаси ЙТҲга учради. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Андижон вилояти йўналишидан ҳаракатланиб келиб, светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган 1968 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги МАN'га унинг ортида ҳаракатланиб келаётган 1983 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувида бўлган Shanxi русумли юк транспорт воситаси эҳтиётсизлик оқибатида келиб урилган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар