1

Қозоғистонда қулликда ушланган 60дан ортиқ ўзбекистонликлар масаласи назоратга олинди — Сенат

СИЁСАТ 20.10.2023, 10:35
Қозоғистонда қулликда ушланган 60дан ортиқ ўзбекистонликлар масаласи назоратга олинди — Сенат

Аввалроқ, Қозоғистонда 60 нафардан ортиқ ўзбекистонлик қулликда ишлатиб келинаётгани маълум бўлган эди. 

Ўзбекистонлик фуқароларнинг Қозоғистон ҳудудида ноқонуний ушлаб турилганлиги ҳамда уларнинг мажбурий меҳнатга жалб қилинганлиги юзасидан аниқланган ҳолат Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш Миллий комиссияси томонидан назоратга олинди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар қилди. 

Қайд этилишича, ҳолат икки давлат ҳуқуқ тартибот органлари томонидан ҳамкорликда ўрганилиши, айбдор шахсларга нисбатан ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.

Бундан ташқари, мазкур ҳолатдан жабрланган шахсларнинг шахсий ҳужжатларини қайтариб олиниши, зарур ҳолда қайта тикланиши, юртимизга қайтарилиши, зарур тиббий, ижтимоий, психологик хизмат кўрсатилиши ҳамда уларнинг Ўзбекистонда иш билан таъминланиши Миллий комиссия томонидан қатъий назоратга олинди.

Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1