АсосийJamiyat

Бухоро Перинатал марказига пул эвазига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган фуқаро қўлга олинди

'Бухоро Перинатал марказига пул эвазига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган фуқаро қўлга олинди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Когон шаҳар бўлими томонидан  тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Департамент Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Унда фуқаролар З.К. ва Д.К. ўзаро тил бириктириб, фуқаро М.Р.ни юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Бухоро Перинатал марказига ишга киритиб қўйиши эвазига 2 500 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий даллилар билан  ушланган.

Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаларси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси болалар тиббиёт реабилитация марказида бўлим бўлим бошлиғи Г.Х. фуқаро А.А.ни юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида 2 000 АҚШ доллари эвазига Нукус шаҳридаги оилавий поликлиникага ишга киритиб қўйишини айтиб, 22 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 

    Бошқа янгиликлар