АсосийЖАМИЯТ

Бугун Ўзбекистонда ҳарорат 20-25° бўлади.

"Ўзгидромет" хабарига кўра, бугун кундузи Ўзбекистон бўйича ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчи...

"Ўзгидромет" хабарига кўра, бугун кундузи Ўзбекистон бўйича ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва кечга томон Навоий вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда ва чўл ҳудудларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 20-25° бўлади.
 

Пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 22-24° бўлади.

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 10-15° бўлади.

    Бошқа янгиликлар