АсосийJamiyat

Тошкент метросининг Юнусобод йўналишида поезд тўхтаб қолди

'Тошкент метросининг Юнусобод йўналишида поезд тўхтаб қолди'ning rasmi

Бугун, 23 октябрь санаси соат 09:46 лар атрофида Тошкент метросининг Юнусобод йўналишида поезд тўхтаб қолди. Вазиятга "Тошкент метрополитени" изоҳ берди. 

Маълум қилинишича, Шаҳристон метро бекатининг айланма йўлидан ҳаракатга чиқиши лозим бўлган 64-сонли ҳаракат таркибининг ҳаво компрессорида техник носозлик ҳолати аниқланган.

Ҳолат юзасидан тезкор кўрилган чора тадбирлар натижасида ушбу ҳаракат таркиби соат 10:17 да ҳаракатлана бошлаган. Бу эса, йўналишда белгиланган вақт интерваллари узайишига олиб келган.

Ҳозирги вақтда поездлар белгиланган жадвалга асосан ҳаракатланмоқда.

"Келтирилган ноқулайлик юзасидан йўловчилардан узр сўраймиз", - дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар