АсосийJamiyat

Мисрдан гепатит C га қарши дори воситаларининг 16-партияси Ўзбекистонга олиб келинди

'Мисрдан гепатит C га қарши дори воситаларининг 16-партияси Ўзбекистонга олиб келинди'ning rasmi

Миср ҳукумати томонидан Ўзбекистон учун инсонпарварлик ёрдами тариқасида ажратилган С гепатитига қарши "Софосбувир-400мг" дори воситасининг навбатдаги туркуми Тошкентга жўнатилди. Бу ҳақда "Дунё" АА мухбири хабар бермоқда.

"Софосбувир-400мг" дори воситасининг навбатдаги туркумини Ўзбекистонга жўнатиш бўйича келишув жорий йил 3 октябр куни ҳукумат дипломатларининг Миср соғликни сақлаш вазирининг ўринбосари Муҳаммад Ҳасаний билан олиб борган самарали музокаралари натижасидир.

Муҳаммад Ҳасаний мулоқот чоғида мамлакатимизда С гепатитидан даволанаётган беморларга кўмак беришни давом эттириш учун Миср Соғликни сақлаш вазирлигида жорий лойиҳани давом эттиришдан мамнунлигини ва гуманитар ёрдамнинг 16-туркуми доирасида С гепатитига қарши "Софосбувир-400мг" дори воситаларини етказиб берилишини билдирди.

Умумий қиймати 38 минг 456 АҚШ долларига тенг бўлган 3680 дона "Софосбувир-400мг" дори воситалари 21 октябр куни Шарм аш-Шайхдан Тошкентга "UzAirways" АЖ кўмагида етказиб берилди.

    Бошқа янгиликлар