АсосийЖАМИЯТ

Артел инновацион ўқув маркази Certiport имтиҳонларини ўтказиш учун лицензияга эга бўлди

Артел инновацион ўқув маркази Certiport компаниясининг имтиҳонларини ўтказиш бўйича вакола...

Артел инновацион ўқув маркази Certiport компаниясининг имтиҳонларини ўтказиш бўйича ваколатли тест маркази мақомини олди. 

Имтиҳонларни муваффақиятли топширган талабалар IТ сертификатлаш соҳасида жаҳон етакчилари — Pearson Assessments, Microsoft, Adobe, Unity, IT specialist, App development with Swift, IC3 Digital Literacy Certification, Communication Skills for Business, Project Management Institute, CISCO, ESB ҳамда Autodesk компанияларидан сертификат олиш имкониятига эга бўлишади.  


Certiport томонидан берилган лицензияга кўра, Артел Инновацион ўқув маркази юқорида тилга олинган компанияларининг ўқув материаллари, ваучерлари, шунингдек веб хизматларига кириш кодларини ўз ичига олган барча маҳсулотларнинг етказиб берувчисига айланди. Бу сертификат олишни хоҳловчилар Артел инновацион ўқув марказида халқаро дастур бўйича таҳсил олиб,  сўнг имтиҳон топширишларини англатади. 


Маълумот учун: Certiport компанияси PERSON VUE компаниясининг бизнес бўлими бўлиб, у 1997 йилда Америкада ташкил этилган ва ҳозирги кунда сертификатлаш хизматлари: имтиҳонларни бошқариш ва сертификат тақдим этиш бўйича етакчилардан ҳисобланади. Certiport ҳар йили 148 та давлатда, шу жумладан Ўзбекистонда ўрта, олий таълим, меҳнат ресурслари ва корпоратив технологиялар бозорларида миллионлаб имтиҳонларни ўтказади.  


Таъкидлаш жоизки, Артел кўплаб халқаро компаниялар сингари илғор технологиялар ёрдамида ўз ходимларига замонавий, юқори сифатли билим беришга доимий равишда эътибор қаратиб, ўз олдига қўйган мақсадлари сари фаол ҳаракат қилмоқда. Certiport ва Артел инновацион ўқув маркази ўртасидаги ҳамкорлик эса нафақат компанияда, балки бутун Ўзбекистонда малакали кадрлар тайёрлашнинг юқори даражасини таъминлашга хизмат қилади.

    Бошқа янгиликлар