Пара Осиё ўйинлари: ўзбекистонлик спортчилар иккинчи кунни 3 та олтин ва 4 та кумуш медаль билан бошлади

СПОРТ 24.10.2023, 10:53
Пара Осиё ўйинлари: ўзбекистонлик спортчилар иккинчи кунни 3 та олтин ва 4 та кумуш медаль билан бошлади

Ўзбекистонлик спортчилар Пара Осиё ўйинларининг иккинчи кунини ҳам муваффақиятли бошлашди.  

Дастлаб пара каноэ бўйича эркаклар ўртасида  KL3 классида Ҳасан Қўлдашев 42.258 сония натижа билан маррага биринчи бўлиб етиб келди ва олтин медални қўлга киритди.

Иккинчи олтин медални эса пара каноэ бўйича аёллар ўртасида  KL3 классида иштирок этган Шахноза Мирзаева 50.680 сония натижа билан маррага биринчи бўлиб етиб келди ва Ўзбекистон делегацияси ҳисобига навбатдаги олтин медални қўшиб қўйди.

Нозимахон Қаюмова пара енгил атлетиканинг аёллар ўртасида F13 классида найза улоқтириш дастурида иштирок этиб, 43.36 метр натижа билан кумуш медални қўлга киритди.

Сўнг пара енгил атлетиканинг аёллар ўртасида F56 классида найза улоқтириш дастурида иштирок этган Наталия Семёнова 17.40 метр натижа билан кумуш медални қўлга киритди.

Ҳайтмурод Шерқўзиев эса пара каноэ бўйича эркаклар ўртасида  VL3 классида ўтказилган баҳсларда 49.345 сония натижа билан маррага биринчи бўлиб етиб келди ва Ўзбекистон делегацияси ҳисобига навбатдаги олтин медални ёздириб қўйди.

Нурхон Қурбонова Ўзбекистон делегацияси ҳисобига навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди. Пара енгил атлетиканинг F54 классида аёллар ўртасида ядро улоқтириш дастурида иштирок этган Нурхон Қурбонова 7.34 метр натижа билан иккинчи бўлди ва кумуш медални қўлга киритди.

Пара енгил атлетиканинг эркаклар ўртасида Т36 классида  узунликка сакраш баҳсида Иззат Турғунов 5.55 метр натижа билан кумуш медални қўлга киритди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1