АсосийJinoyat

Самарқандда электросеть муҳандиси 15 млн сўм пора билан ушланди

'Самарқандда электросеть муҳандиси 15 млн сўм пора билан ушланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ургут туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан  тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Департамент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унда туман ЭТК корхонаси муҳандиси А.Н. ва фуқаро З.Ж. тадбиркор А.А.нинг ишончига кириб, умумий овқатланиш шохобчасининг электр таъминотидан 35,9 млн сўм қарздорлигини камайтириб бериш эвазига 15 млн сўмни олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 

    Бошқа янгиликлар