Туркиянинг "Sunexpress" авиакомпанияси Измир – Самарқанд – Измир йўналиши бўйича мунтазам йўловчи қатновларини йўлга қўяди.
Шаҳарлар ўртасида парвозлар 2023 йилнинг 12 ноябрида бошланиши режалаштирилган. Парвозлар ҳафтасига уч марта душанба, пайшанба ва шанба кунлари мунтазам равишда Boeing-737 типидаги самолётларда амалга оширилади.
"Sunexpress" авиакомпанияси Анталияда (Туркия) жойлашган бўлиб, Туркия ва Европа бўйлаб мунтазам ва чартер асосида йўловчи рейсларини амалга оширади.






