Қишлоқ хўжалиги вазири Воитов Азиз Ботирович лавозимидан озод этилгани айтилмоқда. Бу ҳақдаги хабарлар ижтимоий тармоқдаги бир нечта ишончли шахслар саҳифаларида ва блокларда пайдо бўлди. Бироқ айни пайтга қадар вазир ишдан олингани ёки янги лавозимга тайинлангани ҳақида расмий маълумот эълон қилинмаган.
Маълумот учун: Азиз Воитов ушбу лавозимда 2022 йил август ойидан буён фаолият юритиб келаётган эди.
Ушбу хабарлар ортидан, ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Бироқ мазкур хабарлар вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан рад этилди.
"Бу гаплар ҳақиқатга тўғри келмайди. Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев айни пайтда ўз ишини давом эттирмоқда ва кун тартибига мувофиқ, белгиланган вазифалар, чора-тадбирлар ижроси билан банд.
Тасдиқланмаган ахборотларни тарқатиш қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлишини эслатамиз", - дейилади ҳокимининг матбуот котиби Беҳзод Қобулов хабарида.






