АсосийDunyo

Вабо эпидемияси авж олган мамлакатлар сони ошди

'Вабо эпидемияси авж олган мамлакатлар сони ошди'ning rasmi

ЖССТнинг навбатдаги ҳисоботига кўра, шу йил бошидан буён 31 мамлакатда вабо эпидемияси қайд этилди. Бу ҳақда zamon.uz хабар бермоқда.

“Кўрсаткичлар йил сайин ошиб бораётгани хавотирли. Масалан, ўтган йили вабога чалиниш ҳолатлари 2021 йилга нисбатан икки баравар кўпайган эди. Бу йил эса вазият янада ёмон", — дейди ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус.

Ҳозир эпидемия ўчоқларининг катта қисми Африка мамлакатлари ҳудудига тўғри келади. Халқаро экспертларнинг прогноз қилишича, келгусида йиллик касалланишлар сони 1,3 миллиондан 4 миллионга етиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар