АсосийJamiyat

Иброҳим Абдураҳмонов қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланди

'Иброҳим Абдураҳмонов қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланди'ning rasmi

Қарши шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан ўтаётган йиғилишда олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланиши ҳақида эълон қилинди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз Иброҳим Абдураҳмонов 2023 йил бошидан буён олий таълим, фан ва инновациялар вазири сифатида ишлаб келаётганди.

    Бошқа янгиликлар