АсосийJamiyat

Тошкентда АИ 80 бензини 6 минг 50 сўмдан 8 минг сўмгача...(видео)

'Тошкентда АИ 80 бензини 6 минг 50 сўмдан 8 минг сўмгача...(видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги бензин қуйиш шаҳобчаларида АИ 80 маркали бензин йўқлиги, борларида ҳам нархлари жуда баландлиги ҳақида хабарлар тарқалди.  Ижодий жамоамиз билан шу хабарга ойдинлик киритиш мақсадида пойтахтдаги бир нечта АЁҚШларда бўлдик.

Гувоҳи бўлганимиз шуки, АИ 80 маркали бензин хусусий бензин қуйиш шаҳобчаларида бир литр учун  8 минг сўмдан сотилмоқда. Баъзи запровкаларда эса, бир ҳафтадан буён бу маркадаги бензин йўқ.

Бироқ "Ўзбекнефтигаз" АЖ тасарруфидаги “УНГ Петро” МЧЖга қарашли АЁҚШларда бензиннинг бу тури 6 минг 50 сўмдан, ҳеч қандай чекловларсиз сотилмоқда.

Маълумот учун айтиш мумкинки, бугунги кунда Тошкент шаҳрида 150 га яқин АЁҚШлар мавжуд бўлиб, шундан "Ўзбекнефтигаз" АЖ тасарруфидаги “УНГ Петро” МЧЖга қарашли АЁҚШлар сони 30 тани, яъни 20 фоизни ташкил этади.

Хўш, ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар қанчалик асосли, “УНГ Петро” МЧЖ Бош муҳандиси Алишер Ражапов бунга жавоб берди.

Тошкент шаҳридаги хусусий АЁҚШларда АИ80 маркали бензин нархи кескин ошиб кетгани боис, кўплаб ҳайдовчилар бу бензинни “УНГ Петро” МЧЖга қарашли АЁҚШлардан харид қилишмоқда. Шу сабабли айрим АЁҚШларимизда АИ 80 маркали бензинимиз 3-4 соатга кечиккан бўлиши мумкин”, дейди Алишер Ражапов.

Биз шаҳобчага келган ҳайдовчиларга микрафон тутиб, улардан бензин тақчиллиги ҳақида сўрадик.

Ўзбекнефтгазга карашли АЁҚШларда 6050 сўм, бўлса, нега бошқа хусусий АЁҚШларда АИ80 кескин фарқ билан 7,5-8 минг сўмдан сотилмоқда? Буни ким назоратга олади. Ким жавоб беради. Наҳот бунинг жабрини одиий аҳоли кўриб қолаверади. Тегишли ташкилотлар ва масъуллардан изоҳ кутиб қоламиз?

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар