“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун кундузи Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Фарғона водийси вилоятларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 20-25° илиқ бўлади.
Пойтахтда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 22-24° илиқ бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин; баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 10-15° илиқ бўлади.






