АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда 53 ёшли аёл бошқарувидаги электромобиль 5 та машинага келиб урилди (видео)

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги кўчаларнинг бирида Hyundai автомашинаси орқага ҳара...

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги кўчаларнинг бирида Hyundai автомашинаси орқага ҳаракатланаётган вақтда юқори тезликда ҳаракатланиб келаётган электромобиль унинг ортидан келиб урилиб, яна 4 та автомашинага урилгани акс этган видео тарқалди.

Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати маълумот берди.

Маълумотларга кўра, воқеа жорий йилнинг 31 март куни соат 01:30 ларда Миробод тумании Госпиталний кўчасида содир бўлган. 53 ёшли аёл Weltmeister электромобилини бошқариб келаётиб, Hyundai Sonata, Lacetti, Spаrk, Damas ва Ваз-2106 автомашиналари билан тўқнашув содир этган.

ЙТҲ оқибатида Weltmeister автомашинаси ҳайдовчиси ва унинг 57 ёшли йўловчиси ҳамда Hyundai автоулови хайдовчиси тан жароҳатлари билан шифохонага олиб борилган.

    Бошқа янгиликлар