АсосийJamiyat

Эр ва хотиннинг ҳар бирининг алоҳида мулкига нималар киради?

'Эр ва хотиннинг ҳар бирининг алоҳида мулкига нималар киради?'ning rasmi

Ушбу саволга  Hudud24.uz. колумнисти қуийдагича жавоб берди:

Эр ва хотиннинг никоҳгача ўзиники бўлган мулки, шунингдек, улардан ҳар бирининг никоҳ давомида ҳадя, мерос тариқасида ёки бошқа бепул битимлар билан олган мол-мулки уларнинг алоҳида мулки ҳисобланади.

Бироқ бу ерда масаланинг яна бир нозик томони бор. Масалан, эрнинг никоҳгача бўлган пайтда олган уйи бор. Никоҳдан кейин хотин бу уйни қайтадан қуриши, капитал таъмирлаши ёки қайта жизоҳлаши натижасида қиймати анча ошди. Шундай ҳолатда бу уй умумий мулк деб топилиши мумкин.

Шуни ҳам айтиш керакки, қимматбаҳо буюмлар ва зебу-зийнатлардан бошқа шахсий фойдаланишдаги буюмлар (кийим-бош, пойабзал ва бошқа шу кабилар), никоҳ давомида эр ва хотиннинг умумий пулига олинган бўлса ҳам, улардан фойдаланиб келган эр ва хотиннинг хусусий мулки ҳисобланади.

 

    Бошқа янгиликлар