АсосийJamiyat

Бугун тўртта вилоятда ёмғир ёғиши кутилмоқда

'Бугун тўртта вилоятда ёмғир ёғиши кутилмоқда'ning rasmi

“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун кундузи Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 20-25° илиқ бўлади.

Пойтахтда эрталаб бироз ёмғир ёғади. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 22-24° илиқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларининг тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 7-12° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар