Бугун, 26 октябрь куни, Адлия вазирлигининг “Биз биргамиз!” ижтимоий лойиҳаси доирасида 7 ёшдан 17 ёшгача ногиронлиги бўлган иқтидорли ёшлар ўртасида “Мафтункор ранглар жилоси-2023” республика кўрик танлови бўлиб ўтди.
Мазкур тадбир Адлия вазирлиги Ўзбекистон ногиронлар жамияти билан ҳамкорликда ногиронлиги бўлган шахсларни бирлаштириш ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш бўйича 2018 йилдан бошлаб “Биз биргамиз!” ижтимоий лойиҳа доирасида амалга оширилди.

Ушбу танловда ҳудудларда ўтказилган танловларда ғолиб бўлган ногиронлиги бўлган болаларнинг рассомлик ва шахмат спорт тури борасидаги маҳоратлари яна бир бор синовдан ўтказилди. Унда республиканинг 14 ҳудудидан жами 28 нафар иштирокчи қатнашди.
Танлов доирасида ногиронлиги бўлган болалар томонидан яратилган санъат асарларининг кўргазмаси ҳам ташкил қилинди.
Кўрик танловнинг асосий мақсади расм чизиш ва спортнинг шахмат тури бўйича 7 ёшдан 17 ёшгача бўлган иқтидорли ёшларни саралаш ва уларни рағбатлантириш.

Маълумот учун: Тадбир 2018-2022 йиллар давомида 4 марта ўтказилди. Мазкур тадбир 2018-2022 йиллар давомида республика бўйича жами 5000 га яқин ёшлар қамраб олинди.
Бўлиб ўтган танловнинг расм чизиш тури бўйича ғолиблар:
1- ўрин Хурлиман Сапарниязова (Қорақалпоғистон Республикаси);
2- ўрин Абдушукуров Мухаммадсодиқ (Тошкент шаҳри);
3-ўрин Умарова Ойбарчин (Сурхондарё).
Танловнинг шахмат тури бўйича ғолиблар:
1-ўрин Нормуминов Уралбек (Сурхондарё);
2-ўрин . Исмоилов Азизбек (Хоразм);
3-ўрин Ахмедов Мухаммадюсуф (Наманган).
Танлов иштирокчиларининг барчаси қимматбаҳо совғалар, медаль ва фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.
Бундан ташқари, адлия вазирлиги томонидан эълон қилинган “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” ҳуқуқий акцияси доирасида адлия вазирлиги ҳамда “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилоти ҳодимлари томонидан сайёр қабул ўтказилди.Сайёр қабул давомида ногиронлиги бўлган шахсларнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган имтиёзлардан хабардорлигини таъминлаш мақсадида буклетлар тарқатилди, шунингдек, уларни қизиқтирган ҳуқуқий масалалар юзасидан тушунтиришлар берилди.






