АсосийDunyo

Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятидаги конда портлаш юз берди. Ҳалок бўлганлар сони ўттиздан ошди

'Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятидаги конда портлаш юз берди. Ҳалок бўлганлар сони ўттиздан ошди'ning rasmi

Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятидаги Костенко конида портлаш юз берди. Воқеа содир бўлган пайтда конда 252 киши бўлган. 
Қозоғистон президенти Қасим Тўқаев фожиа содир бўлган шахтага бориб, авария ҳолатларига ойдинлик киритиш ва тегишли чораларни кўриш учун Қарағандага ташриф буюрди.


Президент фожиада ҳалок бўлган кончиларнинг оила аъзолари ва яқинлари билан учрашиб, ҳамдардлик билдирди.
Уларга тегишли ёрдам кўрсатилади.
Қозоғистон ФВВ сўнгги маълумотларига кўра, шахтада 32 кишининг жасади топилган, 14 нафар кончини қидириш ишлари давом этмоқда.

Қутқарувчилар воқеа жойида ишлашни давом эттирмоқда.

    Бошқа янгиликлар