АсосийДУНЁ

Саида Мирзиёева Ражаб Тоййиб Эрдоған билан учрашув ўтказди

Саида Мирзиёева учрашув давомида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий тилакларини Туркия етакчисига етказганини билдирди.

'Саида Мирзиёева Ражаб Тоййиб Эрдоған билан учрашув ўтказди'ning rasmi

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған билан учрашди. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

Саида Мирзиёева учрашув давомида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий тилакларини Туркия етакчисига етказганини билдирди.

"Ўзбекистон ва Туркияни мустаҳкам дўстлик ҳамда яқин ҳамкорлик ришталари боғлаб туради. Мулоқот чоғида биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз натижалари ва мамлакатларимиз ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилдик", деб ёзди у.

Шунингдек, Саида Мирзиёева Туркия Президентига самимий қабул, Ўзбекистонга қаратилаётган алоҳида эътибор ҳамда икки халқ ўртасидаги дўстона муносабатларни қўллаб-қувватлаётгани учун миннатдорлик билдирган.

    Бошқа янгиликлар