АсосийДУНЁ

Мирзиёев Вьетнам вице-президенти билан учрашди

Учрашувда минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

'Мирзиёев Вьетнам вице-президенти билан учрашди'ning rasmi

15 октябрь куни Боку шаҳрида Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммити доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Вьетнам вице-президенти Во Тхи Ань Суан билан учрашди.

Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли алоқаларни мустаҳкамлаш ва амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Мулоқот аввалида Вьетнам делегацияси раҳбари Ўзбекистон Президентига Вьетнам Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Бош котиби, мамлакат Президенти То Ламнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди.

Томонлар Ўзбекистон ва Вьетнам ўртасидаги муносабатлар изчил ривожланиб бораётганини таъкидлади. Мамлакатлар ўртасида товар айирбошлаш ҳажми ортиб бораётгани, турли даражаларда мунтазам мулоқотлар йўлга қўйилгани қайд этилди.

Нефть-кимё, электротехника, тўқимачилик саноати ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун кенг имкониятлар мавжудлиги таъкидланди.

Учрашувда минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

    Бошқа янгиликлар