15 октябрь куни Боку шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Лаос Халқ Демократик Республикаси Президенти Тхонглун Сисулит билан учрашди.
Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни янги босқичга олиб чиқиш, ўзаро савдо ҳажмини ошириш ва ишбилармонлик алоқаларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Транспорт, логистика, фармацевтика, тиббиёт ва туризм соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳамкорликнинг устувор йўналишлари сифатида қайд этилди.
Шунингдек, савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини кенгайтириш, таълим ва маданият соҳаларидаги алмашинувларни фаоллаштириш муҳимлиги таъкидланди.






