АсосийJamiyat

Ўзбекистонда аёллар кўпми ёки эркаклар?

'Ўзбекистонда аёллар кўпми ёки эркаклар?'ning rasmi

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 октябрь ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси 36 599 764 кишини ташкил этган.

Шундан аёллар сони – 18 176 873 нафарни, эркаклар сони – 18 422 891 кишини ташкил этган.

2023 йилнинг 1 октябрь ҳолатига доимий аҳоли таркибидаги эркаклар сони аёллар сонидан 246 018 нафарга кўп.

Шунингдек, Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни ўртача 2,1 минг кишига ошмоқда

Республикамизнинг доимий аҳолиси сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,2 фоизга ошган.

Ўзбекистон аҳолиси 2023 йил бошидан буён 574,8 минг кишига кўпайган. Бунда жорий йилнинг ҳар бир ойида ўртача 63,9 минг кишига ошган бўлса, ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 2,1 минг кишига кўпаймоқда.

    Бошқа янгиликлар