АсосийЖАМИЯТ

Саида Мирзиёева Хитой маданият ва туризм вазири билан учрашди

Бугун Саида Мирзиёева Хитой маданият ва туризм вазири Ху Хепин бошчилигидаги Хитой Халқ Ре...

Бугун Саида Мирзиёева Хитой маданият ва туризм вазири Ху Хепин бошчилигидаги Хитой Халқ Республикаси делегацияси билан учрашув ўтказди. 

Бу ҳақда у ўзининг Телеграмдаги каналида маълум қилди.

Маълум қилинишича, мулоқот давомида Ўзбекистон—Хитой муносабатларини маданий-гуманитар ва туризм соҳаларида янада чуқурлаштириш масалалари юзасидан фикр алмашилган.

“Хусусан, Ўзбекистон ва Хитойда турли маданий тадбирларни ташкил этиш, шунингдек, қадимий маданий мерос обидаларини асраб-авайлаш бўйича режалаштирилган қўшма лойиҳаларнинг амалга оширилишини атрофлича муҳокама қилдик”, деб ёзади Саида Мирзиёева.

    Бошқа янгиликлар