АсосийЖАМИЯТ

Хитойнинг маданият ва туризм вазири Ху Хепин Самарқанддаги туризм объектлари билан танишди (фото)

Хитой Халқ Республикаси маданият ва туризм вазири Ху Хепин Самарқанддаги туризм объектлари...

Хитой Халқ Республикаси маданият ва туризм вазири Ху Хепин Самарқанддаги туризм объектлари билан танишмоқда.

Ху Хепин Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги делегация ҳамроҳлигида тарихий шаҳарнинг сайёҳлик жойлари – Улуғбек расадхонаси, "Афросиёб музейи" ҳамда "Шоҳи-Зинда" ансамбли билан танишди. 
 

Шу билан бирга, меҳмонларга Маданият вазири Озодбек Назарбеков ва Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев ҳамроҳлик қилмоқда.


Эслатиб ўтамиз, ХХР делегациясининг ташрифидан мақсад “Бир макон – бир йўл” ташаббусининг 10 йиллигини нишонлашга бағишланган тадбирларда иштирок этишдан иборат.

    Бошқа янгиликлар